Онлайн фильмы

Смотреть фильмы онлайн сегодня не только удобно, но и практично. Конечно же, просмотр киноновинки дома врядли сможет заменить вам поход с любимой девушкой или друзьями в кинотеатр, однако позволит сэкономить на стоимости билета и при этом смотреть фильмы в неограниченном количестве. Сегодня мировой кинематограф фактически ежедневно радует любителей кинематографа киноновинками. Пересмотреть все киноновинки посещая кинотеатр, у вас не хватит ни времени, ни денег. Да это и не нужно делать, ведь порой, реклама фильма у его создателей получается лучше, чем сам фильм. К тому же фильмы интересные одной аудитории, совершенно не интересны другой части зрительской аудитории, и порой по названию и описанию фильма не всегда можно определить будет ли этот фильм интересно смотреть или нет.
Главная » Ibrat

Musulmon kishining vaqt oldidagi vazifalari

 

Мусулмон кишининг вақт олдидаги вазифалари

Вақтни тежашга ёрдам берувчи сабаблар:

1. Ўзига ўзи ҳисоб бериш. Бу самарали услуб солиҳлар одати, тақводор зотлар йўлидир. Азиз биродар, ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Кунни қаерда, нима ишлар билан ўтказдингиз? Шу куни сизнинг яхшилигингиз ортдими ёки ёмонлигингиз? Шу бир кунингизнинг жавобини бера оласизми?

2. Нафсни фаолиятга ўргатиш. Кимки ўзини олий ишларни қилишга ва бекорчи ишлардан узоқлашишга ўргатса, вақтини ғанимат билган бўлади. Чунки фаол инсон бекорчи ишлар билан қаноатланмайди. Кишининг ҳиммати қанча баланд бўлса, қиладиган амаллари ҳам шунча улуғ бўлади.

3. Вақтларини муҳофаза қиладиган кишилар билан суҳбатда бўлиш. Албатта, солиҳ зотлар билан суҳбат қилиш вақтни ғанимат билишга ўргатади. Ўтганлардан бир гап бор: “Агар бир қавмнинг орасида бўлсанг, яхшиларга ёндошгин. Ёмонлардан йироқ юр. Акс ҳолда, улар билан бирга ҳалок бўласан. Сен кишидан ўзи ҳақида эмас, балки унинг ҳамсуҳбати ҳақида сўрагин. Чунки ҳар ким ўз яқинига эргашади”.

4. Салафлар ҳаётидан ибратланиш. Салафлар ҳаётини ўрганиш биз учун айниқса фойдали. Чунки улар вақтнинг қадрини жуда яхши билар эдилар. Улар умрнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиш ва уни Аллоҳга итоатда ўтказишда энг чиройли намунадирлар.

5. Вақтдан унумли фойдаланишда турлича йўл тутиш. Инсон бир иш ҳадеб такрорланаверса, зерикиб қолади. Демак, турли амаллар билан оз-оздан шуғулланиб туриш вақтдан имкон қадар кўпроқ фойдаланишда ёрдам беради.

«Ҳидоят» журнали 2003 йил 6-сонидан олинди.

 

* * *

 

Musulmon kishining vaqt oldidagi vazifalari

Vaqtni tejashga yordam beruvchi sabablar:

1. O‘ziga o‘zi hisob berish. Bu samarali uslub solihlar odati, taqvodor zotlar yo‘lidir. Aziz birodar, o‘zingizni o‘zingiz hisob-kitob qiling. Kunni qaerda, nima ishlar bilan o‘tkazdingiz? Shu kuni sizning yaxshiligingiz ortdimi yoki yomonligingiz? Shu bir kuningizning javobini bera olasizmi?

2. Nafsni faoliyatga o‘rgatish. Kimki o‘zini oliy ishlarni qilishga va bekorchi ishlardan uzoqlashishga o‘rgatsa, vaqtini g‘animat bilgan bo‘ladi. Chunki faol inson bekorchi ishlar bilan qanoatlanmaydi. Kishining himmati qancha baland bo‘lsa, qiladigan amallari ham shuncha ulug‘ bo‘ladi.

3. Vaqtlarini muhofaza qiladigan kishilar bilan suhbatda bo‘lish. Albatta, solih zotlar bilan suhbat qilish vaqtni g‘animat bilishga o‘rgatadi. O‘tganlardan bir gap bor: “Agar bir qavmning orasida bo‘lsang, yaxshilarga yondoshgin. Yomonlardan yiroq yur. Aks holda, ular bilan birga halok bo‘lasan. Sen kishidan o‘zi haqida emas, balki uning hamsuhbati haqida so‘ragin. Chunki har kim o‘z yaqiniga ergashadi”.

4. Salaflar hayotidan ibratlanish. Salaflar hayotini o‘rganish biz uchun ayniqsa foydali. Chunki ular vaqtning qadrini juda yaxshi bilar edilar. Ular umrning har lahzasini g‘animat bilish va uni Allohga itoatda o‘tkazishda eng chiroyli namunadirlar.

5. Vaqtdan unumli foydalanishda turlicha yo‘l tutish. Inson bir ish hadeb takrorlanaversa, zerikib qoladi. Demak, turli amallar bilan oz-ozdan shug‘ullanib turish vaqtdan imkon qadar ko‘proq foydalanishda yordam beradi.

«Hidoyat» jurnali 2003 yil 6-sonidan olindi.

Категория: Ibrat | Просмотров: 561 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Sirojiddin Sayyid Kitob oling

 

КИТОБ ОЛИНГ

Отчопардан кимхоб олинг,
Не бўлса — беҳисоб олинг,
Аммо қайтар чоғингизда
Биттагина китоб олинг.

Ўрикзордан кошин олинг,
Сирғалидан мошин олинг,
Жаҳолатнинг бошин олинг,
Биттагина китоб олинг.

Юз минг турлик шароб — сизга,
Палов — сизга, кабоб — сизга,
Оҳ чекурман қараб сизга,
Биттагина китоб олинг!

Сиз улуғсиз қорин билан,
Қази-қарта, норин билан,
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 937 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Mahmudxon Maxdum  Salom odobi

 

САЛОМ ОДОБИ

Буюк бир хикмат бор калом(1) ичида,
Ундан ҳам зўрроғи салом ичида.

Салом билан диллар дилга боғланар,
Салом билан тиллар тилга боғланар.

Ўзаро дўстликнинг асоси салом,
Одамлик белгисин расоси салом.

Саломда бор ҳикмат оламда йўқдир,
Васфига мос қувват қаламда йўқдир.

Салом десанг диллар эриб кетади,
Муҳаббатни сенга бериб кетади.

Аллоҳнинг чиройли исмидир «Салом»,
Муроду мақсаднинг жисмидир салом.

Салом десанг диллар завққа тўлади,
Салом десан ... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 617 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Mahmudxon Maxdum Kitob

 

КИТОБ

Китобга юз қўйсанг, ақл беради,
Ибратли ҳикмату нақл беради.

Кўплар китоб ўқиб, доно бўлдилар,
Қалбу онги тўла маъно бўлдилар.

Китобда салафлар ақли мавжуддир,
Илмлар хақида нақли мавжуддир.

Улуғ нур таъсири офтобда мавжуд,
Кўҳна тарих сири китобда мавжуд.

Китобким, тарихни баён қилади,
Яширин сирларни аён қилади.

Нурга ташна бўлсанг, офтобга юзлан,
Дурга ташна бўлсанг, китобга юзлан.

Китобким, тилларда номи китобдир,
Аслида эл учун нурли офтобдир.
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 629 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Mahmudxon Maxdum. Kiyinish odobi

 

КИЙИНИШ ОДОБИ

Дид билан кийинган бойдек кўринар,
Юлдуз бўлса ҳамки ойдек кўринар.

Кийса киши баданига мос,
Кўринади улуғларга хос.

Танда либос одамни очар,
Дидсиз бўлса, одамлар қочар.

Янги кийма, тоза либос кий,
Ҳайвон бўлма, одамга хос кий.

Эр олдида ҳар қандай аёл,
Минг ясанса мумкин-у ҳалол.

Оро бериб, аёл ўзига,
Ташланмасин ётлар кўзига.

Аёл киши кийса агар тор,
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 717 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Mahmudxon Maxdum. Mazhab haqida

 

МАЗҲАБ ҲАҚИДА
 
Мазҳабимиз Имоми Аъзам,
Барча йўлдан эрур муъаззам.
 
Мазҳабингни унутма асло,
Ўзга йўлни пеш тутма асло.
 
Мазҳабидан кечган ҳар инсон,
Туғри йўлдан озади осон.
 
Ҳар ким тутса мазҳаб йўлини,
Банд қилмайди хато қўлини.
 
Мазҳабидан қайтса ҳар инсон,
Бағри бўлар оқибатда қон.
 
Ҳар кимсада мазҳаб бузилар,
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 604 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Xoja Abdulxoliq G‘ijduvoniy o‘gitlari

 

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳозирги замонда дунё жамоатчилиги томонидан энг илғор демократик тамойилларга амал қилувчи, илоҳиёт ва дунёвийликни инсонпарвар нуқталарда туташтирган, жаҳонда энг кўп мухлисга эга бўлган Хожагон-нақшбандия тариқати асосчисидир.
Мутафаккирнинг Ғиждувон шаҳри туб аҳолиси тилида фаол қўлланадиган номи — Хожайи жаҳон. Халойиқ ушбу табаррук номда ажиб ҳикмат кўради. Ғиждувон шаҳрининг обод ва фаровон маконлигидан, бозорларнинг тўкин-сочин ва арзонлигидан баҳраманд туб аҳоли, қўшни-қариндошлар, олисдан келган меҳмонлар — бари ушбу шаҳардаги файзу футуҳ, хайру баракани пири бузруквор — Хожайи жаҳон номи билан боғлаб гапирадилар. Хўш, қайси жаҳоншумул хизмати туфайли бу зоти бобаракот она-шаҳри Ғиждувон шуҳратининг жаҳоний мавқега кўтарилишига, Ватани назаркарда масканга айланишига сабаб бўлди?
Аввало, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний машғул бўлган илм ва тафаккурнинг жаҳоншумул аҳамияти унинг илоҳий моҳиятида, бу порлоқ шахсиятни Оллоҳ ёрлақаганлигида. У Хожайи Хизр сийлови билан Ҳақ аҳлининг сарвари мақомига кўтарилди. 
Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” асарида шундай нақл келтирадики: “Агар ер юзида Хожа Абдулхолиқ фарзандларидин бири бўлса эрди, Мансур ҳаргиз дор остига бормағай эрди”. Бу нақлда қандай ҳикмат бор? Ғиждувоний таълимотида машҳур Мансур Ҳалложни ўлимдан сақлаб қолиши, тасаввуф дунёқараши билан мутаассиб ақидапарастликни муросага келтириши мумкин бўлган қандай ҳурфикр ва ҳаётбахш ғоялар бор эди?
“Қиссайи Машраб”да шундай маълумот бор: “Маънийи Офоқ улдурки, “Қутбул Олам” деган бўлур. Дунёда икки Офоқ ўтубдурлар: бирлари Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, яна бирлари ҳазрати Офоқ хўжамдурлар”. Бу нақлда қандай сир бор? Хожайи жаҳон қандай умумбашарий ғоялар билан “Офоқ”, яъни “Қутб ул Олам” унвонига сазовор бўлганлар? Бундан ташқари, мазкур нақлнинг қаландарийликка оид манбада келиши ҳам қизиқ. Демак, Ғиждувоний ғоялари фақат хос тариқат аъзоларигагина эмас, балки қаландарлик сулуки талабларига ҳам мос келаркан-да.
Тафаккур дунёсида “ҳужжатул-ислом” деган унвон ҳам борки, у жаҳонда атиги икки мутафаккирга нисбатангина қўлланган. Бири — Имом Ғаззолий, иккинчиси — Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” асарида Ғиждувонийга нисбатан “аларнинг равиши тариқатда ҳужжатдур” дейди. Хўш, тариқат пири Ғиждувонийнинг равиши, яъни йўли, феъл-атвори, табиат-тийнати, ғоявий тизимининг тариқатда ҳужжат бўлишга сазовор қандай хосиятлари мавжуд?
Аввало, тариқат ва зикрнинг моҳиятини мухтасар изоҳлаш зарур. Маълумки, исломий тасаввуфий таълимот нуқтаи назаридан инсоннинг маънавий-руҳий комилликка эришиши шариат, тариқат ва ҳақиқат босқичларидан иборат. Ислом ёки художўйлик йўлига кирган солик, яъни йўловчи, изловчи мана шу босқичларни босиб ўтиши зарур. Бу босқичлар бир-бирини тақозо этади.
Шариатсиз тариқатга кириб бўлмайди, тариқатсиз ҳақиқатга эришилмайди. Тариқат — шариат қонун-қоидаларини бажариш ва Оллоҳ таоло муҳаббатига муяссар бўлиш йўли. Шариат — назария, тариқат амалиётдир. Ҳақиқат — мақсад, тариқат — услуб, фаолият шаклидир. Тасаввуф таълимоти тадқиқотчилари таърифларича: “шариат ёнғоқнинг пўчоғи бўлса, тариқат пўчоқ ичидаги пўстлоқдир, ҳақиқат эса пўстлоқ ичидаги мағиз”; “шариат — ер, тариқат мазкур ерда унган дарахт, ҳақиқат эса шу дарахтнинг меваси”; “тариқат — фано, яъни ўздан кечиш, ҳақиқат — бақо, яъни ботил (бузилган, беҳуда) ишлардан кечиш, ҳақ ишларга боғланмоқ”; “шариат — қонун, тариқат — йўл”, “қонун вужуд ва қалбни тарбиялайди, “йўл” кўнгилни поклаб, руҳни нурлантиради”.
Ғиждувоний тариқатининг оламшумул, умумбашарий моҳият касб этишида бу тариқатнинг зикр услуби катта аҳамиятга эга. Аёнки, Ғиждувоний тариқатининг услуби — хуфя зикр, кўнгил зикридан иборат бўлган. Хўш, зикрнинг моҳияти нимаю кўнгил зикрининг хосияти қандай? Зикрни тасаввуф аҳли мақомлар сайри жараёнида фикрий-руҳий қувватни, тафаккур малакасини шакллантиришнинг энг яхши йўли деб билганлар. Зикрнинг моҳияти Тангри таолонинг номини ёд этишдир. Тасаввуфдаги бу ҳол Қуръоннинг “Мени ёд эти ... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 745 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

To‘rt ariqning sharbati nadur?

 

Biz Qul Xo‘ja Ahmad hikmatlari mohiyatidan xabardormiz, deya olamizmi? O‘qilishidan sodda, tushunarliday ko‘ringan bu hikmatlar aslida “ma’niyi Qur’on” (shayxning o‘z e’tirofi) ekanligini bilamizmi? Mana ulug‘ pirimiz hikmatlaridan biri:

Tavba qilib, 
Haqqa yong‘on oshiqlarga
Jannat ichra to‘rt
ariqda sharbati bor.
Tavba qilmay, 
Haqdin yong‘on g‘ofillarga 
Do‘zax ichra achchiq azob, 
hasrati bor.


E’tibor bergan bo‘lsangiz, hikmatning birinchi baytida “Jannat ichra to‘rt ariqda sharbat” to‘g‘risida so‘z bormoqda. Bu misrani o‘qigan zamonamiz o‘quvchisida shunday savol tug‘ilishi mumkin: bu haqiqatmi yoki shoirona fantaziya? Bu qanday ariqlar bo‘ldi? Ulardan oqadigan sharbatlar-chi? Masalani oydinlashtirish uchun hazrat Yassaviy hikmatlarining asl manbai — Qur’oni karimga murojaat etish zarurati seziladi. Shundagina bandalik tufayli sodir etgan gunohlariga tavba qilgan Haq oshiqlariga — taqvo egalariga va’da qilingan “to‘rt ariqdagi sharbat” haqiqatan ham mavjud ekanligiga iymon keltirish, “Turkiston mulkining shayx ul-mashoyixi” (Navoiy ta’biri) hikmatlari ma’nosini anglash mumkin.
“Muhammad” surasining 15-oyati bunga dalil bo‘la oladi. Jumladan, mazkur oyat mazmuni Qur’oni karim izohli tarjimasida shunday bayon etilgan: “Taqvo egalari uchun va’da qilingan jannatning misoli-sifati budir: “Unda aynimagan suvdan bo‘lgan daryolar ham, ta’mi o‘zgarmagan sutdan bo‘lgan daryolar ham, ichguvchilar uchun lazzatli (ya’ni badta’m va aqldan ozdirguvchi bo‘lmagan) maydan bo‘lgan daryolar ham, musaffo asaldan bo‘lgan daryolar ham bordir”.
Demak, bu “to‘rt ariqdagi sharbat” chindan-da mavjud. Undan bahramand bo‘lish sharti esa: “tavba qilib, Haqqa yonmoq”. Imom G‘azzoliyning “Daqoyiq ul-axbor” asarida bu oyat mazmuniga aloqador bir voqea keltirilgan. Unda yozilishicha, payg‘ambar alayhissalom shunday rivoyat qilganlar: “Me’roj kechasi men arshi a’loga chiqdim. Hamma jannatlar zohir bo‘lib, ko‘zimga ko‘rindi. Jannatda to‘rt anhor ko‘rdimki, birida suv, birida sut, birida sharob va birida asal oqib turibdi. 
Shunda men Jabroil alayhissalomdan so‘radim: 
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 557 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Salaflar shuhratni yomon ko‘rishgan

 

Muhammad ibn Munkadir hikoya qiladi: "Rasulullohning (s.a.v.) masjidlarida mening ustunim bor edi. Kechalari uning oldida namoz o‘qirdim, keyin suyanib o‘tirardim. Bir yili Madina ahli yomg‘irsiz qoldi. Shunda ular Allohdan yomg‘ir so‘rab (dalaga) chiqishdi. Lekin yomg‘ir yog‘madi. O‘sha kechasi men Masjidi Nabaviyda (s.a.v.) oxirgi - xufton namozini o‘qib bo‘lib, ustunimga suyanib o‘tirgan edim. Bir payt egniga ko‘ylak kiygan, yana boshqa bir ko‘ylakni bo‘yniga tashlab olgan qop-qora odam kirib keldi. Mening ustunimning old tomoniga o‘tib ikki rakaat namoz o‘qidi-da, o‘tirdi. So‘ng dedi:

"Ey Rabbim, payg‘ambaring haramidagilar yomg‘ir so‘rashdi, lekin yomg‘ir bermading. Men Sendan o‘tinaman, ularni sug‘or".

Jinni bo‘lsa kerak, deb o‘yladim. Ammo u duodan qo‘lini qo‘ymasdan turib, osmonda momaqaldiroq ovozi eshitildi. Yomg‘ir kelayotgan edi. Uyga qaytmoqchi bo‘ldim.

Yomg‘ir ovozi eshitilgach, o‘sha odam Allohga hamdlar aytdi. Shunday aytdiki, umrimda unaqasini eshitmaganman. Keyin:

"Men kimmanki duoyimni ijobat qilding. Lekin men Senga hamd aytish bilan, qudrating bilan panoh so‘radim", dedi. So‘ngra namoz o‘qiy boshladi. Qiyomda uzoq turdi. Subh yaqinlashganini sezgach, sajda qildi va vitr o‘qidi. So‘ngra bomdodning ikki rakat sunnatini ado qildi. Keyin farziga jamoatga qo‘shildi. Men ham qo‘shildim.

Imom salom bergach, o‘rnidan turdi. Orqasidan men ham turdim. Masjidning eshigiga yetgach, kiyimini yopinib tashqariga chiqdi va yomg‘irga "sho‘ng‘idi".

Ortidan kiyimimni ko‘tarib chiqdim, tezda suv bo‘lib ketdim va uning qayoqqa ketganini bilmay qoldim.
Ikkinchi kechasi yana Rasulullohning (s.a.v.) masjidlarida xuftonni o‘qib bo‘lib, ustunga suyanib o‘tirgan edim, haligi kishi keldi. Namoz o‘qiy boshladi. Qiyomda uzoq turdi. Tong yaqinlashgach, sajda qildi. Keyin vitr o‘qidi. So‘ng bomdodning sunnatini ado qildi. Farzga iqomat aytilgach, jamoatga qo‘shildi, men ham qo‘shildim.
Imom salom bergach, masjiddan chiqdi. Orqasidan ergashdim. Ketaverdi, boraverdim. Oxiri qaysi hovliga kirganini aniqlab, so‘ng masjidga qaytdim. Quyosh sal ko‘tarilgach, namoz o‘qib, tashqari chiqdim va o‘sha hovliga bordim. U etikdo‘z ekan. Meni ko‘rib, tanidi va:

"Abu Abdulloh, xush kelibsiz. Xizmat bormi? Mahsi tikib beraymi?" deb so‘radi. "O‘tgan kecha yonimda o‘tirgan sen emasmiding?" dedim men. Uning yuzi o‘zgardi. G‘azabi keldi. "Bu bilan sizning nima ishingiz bor?" dedi. Darhol uning oldidan chiqdim.

Uchinchi kechada yana namozni o‘qib ustunga suyangancha uni kutdim. Lekin kelmadi. "Inna lillahi, nima qilib qo‘ydim?!" dedim. Quyosh chiqquncha masjidda o‘tirdim. Keyin chiqib o‘sha hovliga bordim. U turgan uyning eshigi ochiq, ichida hech narsa yo‘q edi. Hovlidagilar mendan: "Kecha oralaringdan nima gap o‘tdi?" deb so‘rashdi. "Unga nima bo‘ldi?" dedim. "Siz ketganiigizdan keyin kiyimini yoyib, te ... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 506 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Hazrati Umar o‘pgan bosh 

 

Abu Rofe‘dan, roziyallohu anhu rivoyat qilinadi:
Hazrati Umar, roziyallohu anhu, rimliklar ustiga bir qo‘shin yubordi. Qo‘shinda ashoblardan Abdulloh ibn Huzofa ismli bir zot ham bor edi. Rimliklar uni asir olib, qirollari yoniga olib bordilar va:
— Bu odam Muhammadning, sollallohu alayhi va sallam, sahobalaridan ekan, — dedilar. Qirol Abdullohga:
— Hozir seni o‘zimga sherik qilib olsam, nasroniy bo‘lasanmi? — dedi.
— Meni o‘zingga sherik qilishgina emas, butun hukmdorlik va saltanatingni menga o‘tkazsang va bunga qo‘shimcha tarzda arablarga qarashli barcha yerlarni menga bersang ham, Muhammadning, sollallohu alayhi va sallam, dinidan aslo voz kechmayman, — dedi Abdulloh.
— Unday bo‘lsa, seni o‘ldiraman.
— O‘zing bilasan.
Bu savol-javobdan so‘ng qirol uni chor mixga osib, otishni buyurdi. Biroq otuvchilarga:
— O‘q otayotib, tekkizmang va har safar otishdan oldin unga nasroniylikni taklif qiling, — deya tayinladi.
Kamonchilar shunday qilishdi. Ammo Abdulloh nasroniylikni qabul qilmadi. Nihoyat qirolning amri bilan uni tushirdilar. So‘ng bir ulkan qozonga suv quyib, qaynatdilar.
Boshqa bir musulmon asirni keltirishib:
— Xristian bo‘lmasang, seni shu qaynoq suvga otamiz, — deyishda va qabul qilmagach, qaynoq qozonga tashlab yuborishdi.
Qirol endi qaynoq suvga Abdullohni tashlashni buyurdi. Buyruqni bajarishga kirishar ekan, Abdullo ... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 552 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Onang sendan ayrilib qolsin, Talha!

 

Talha ibn Ubaydulloh kechqurun uyiga qaytayotgan edi. Mahallalardan birida eshik ochilib, ichkaridan novcha odam chiqib keldi. Uy Hazrati Umarniki emasligi kundek ravshan edi. Unday bo‘lsa, xalifa tunda bu uyda nima qilib yuribdi? Talha ko‘rmaganga olib, tez-tez yurib ketdi.
Uning fikru zikri o‘sha uyda bo‘ldi. Hatto ertalab o‘rnidan turganda ham o‘sha manzara ko‘z o‘ngidan ketmasdi. «Buning tagiga yetmasam bo‘lmaydi».
Shunday qilinsa, noma’kul xayoldan qutulgan bo‘lardi. Keyin ko‘chaga chiqib, to‘g‘ri o‘sha uy tomon yo‘l oldi. Yetib kelib, eshik qoqdi. Lekin hech kimsa ochmadi. Talha yana eshikni taqillatdi. Ichkaridan ayol kishining: «Kiraver», degan ovozi eshitildi. Ovoz nihoyatda titroq bo‘lib, kampir ekani ma’lum edi. Talha ichkariga kirib, bir burchakda o‘tirgan ko‘zi ojiz kampirga ko‘zi tushdi va shu zahoti bo‘shashdi:
— Assalomu alaykum, xolajon!
— Vaalaykum assalom, o‘g‘lim!
— Hech kimingiz yo‘qmi?
— Allohdan boshqa hech kimim yo‘q.
Oyoqlari shol kampirning yurishga ham imkoni yo‘q edi. Talha ichidan zil ketdi. Bu zil ketish bema’ni xayollarga berilganidan edi.
— Kecha bir kishi shu yerdan chiqib ketayotgan ekan...
— U Umar ibn Hattob edi. Alloh rozi bo‘lsin, anchadan beri kechalari kelib, uyimni supurib-sidiradi, yotog‘imni tozalaydi, yana boshqa ishlarimni ham qilib ketadi.
Javobdan Talhaning qalbi larzaga kelib, yig‘lab yubordi. Ayol bilan xo‘shlashib uydan chiqdi. «Onang sendan ayrilib qolsin, Talha! Umarning ayblarini qidirib nimaga erishding? Sen uyingda maza qilib dam olayotganingda, Umar qo‘lidagi aso bilan ko‘cha kezadi. Muhtojlarga yordam qo‘lini cho‘zib, to‘shakka mixlangan kasallarning ... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 542 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Shukrona

 

Hazrati Umar oldlariga keltirilgan hech bir taomdan qusur qidirmasdilar. Ba’zan yeydigan narsalari qullar ham burun jiyitadigan taom bo‘lardi. Bundan xizmatkorlari Aslamning (yoki Yarfa) ham jahli chiqardi. Hazrati Umardek kahri qattiq inson loaqal bir marotaba qizishib: "Yo‘qoting buni dasturxondan! Yeydigan narsa keltiring", deyishlari kerak edi. Bir kuni Aslam: "Bugun amirul mo‘mininni gapirishga majbur kilaman", deb, o‘shanga yarasha ish qildi: kul bo‘laturib, o‘zi ham xushlamaydigan taom — qotgan non va nordon sut keltirib, Hazrati Umarning oldlariga qo‘ydi. Aslam hech bo‘lmasa: "Buni o‘zingga ilinsam yermiding?" degan gapni eshitishdan umidvor edi. Hech bo‘lmaganda shunday desinlar... Yo‘q, Hazrati Umar har doimgidek dasturxondagilarni indamay yedilar va Allohga hamdu sanolar aytdilar. O’sha paytda Hazrati Umarning aytgan gaplari Aslamning quloqlarida muhrlanib qoldi: "Oh naqadar yaxshi ne’mat! Bugun shuni ham topolmagan qancha odamlar bor!"
 

Ahmad Lutfiy Qozonchining “Hazrati Umar ibn Xattob (r.a.)”
(Toshkent, «Movarounnahr», 2005) kitobidan olindi.
Категория: Ibrat | Просмотров: 558 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

Qop ko‘targan xalifa

 

Bir tunda Hazrati Umar kuli Aslam bilan birgalikda Madinani aylangani chiqdi. Aylanib yurib, Harratu Voqim degan joyga keldi. Keyin Sirorga yetdi. U yerda olovni ko‘rib, Hazrati Umar:
— Aslam, menimcha bu olovni sovuq va qorong‘ulikdan qiynalgan odamlar yoqqan bo‘lsalar kerak. Yur, ularning oldiga boramiz,— dedi.
Arablar qorong‘u, sovuq kunlarda olov yoqib, itlarini chodir atrofiga bog‘lab qo‘yardi. Bundan maqsad, yonib turgan gulxanni va vovullayotgan itlarni ko‘rgan odam u yerni oson topadi.
Ikkovlon borib qarasalar, gulxan atrofida keksa ayol va bir necha bola o‘tirishgan ekan. Bolalar tinmay yig‘lar, kampir esa olov ustiga qo‘yilgan qozonni kovlar edi.
— Assalomu alaykum!
— Vaalaykum assalom!
— O’tirsam maylimi?
— Yaxshi niyatda bo‘lsang, kel, niyating yomon bo‘lsa, ketaver.
— Biz yaxshilikni o‘ylaydigan va uni yaxshi ko‘radigan odamlarmiz.
Hazrati Umar oldinga yana bir-ikki qadam tashladi. — Ahvollar qalay, xola?
— Qorong‘ulik va sovuqdan qiynalyapmiz.
— Bolalar nega yig‘lashyapti?
— Qorni och ularning. Ochlikdan qiynalishyapti. Ayol haq edi. Qorni ochgan bola yig‘laydi. Hazrati Umar qiziqib:
... Читать дальше »

Категория: Ibrat | Просмотров: 622 | Добавил: ஜ☆DJ_Aloviddin☆ஜ | Дата: 02.05.2014 | Комментарии (0)

ЖАНРЫ

УЗБЕКСКИЕ МУЗЫКА

НАШИ ПРОЕКТЫ

ФЭН-КЛУБ

ВАША РЕКЛАМА

ОПРОС
Оцените мой сайт

Всего голосов: 144
НАШИ ГРУППЫ
ТОП КОММЕНТАТОРОВ
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
CinemaUz.Net - Первый Онлайн Кинотеатр ©2013-2014.

Смотреть Узбекские фильмы | Смотреть Узбекские клипы | Смотреть Концерты | Смотреть мультики | Смотреть Боевики