Ilm olayotgan odam
Илм олаётган одам
Илм олаётган одамнинг ҳолини машаққатли сабоқлар йўлини босиб ўтган киши яхши тушунади. Илмда фазилат кўп. Билганлар билмаганлар билан ҳеч қачон тенг бўлмайди. Уларнинг гап-сўзида, фикр-мулоҳазасида фарқ яққол сезилади. Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сўрашади. Олим билган нарсасини билмадим деса, ёлғон гапи учун гуноҳга ботади. Билмаган нарсасини “билмайман” деб тан олиши эса комиллик аломати. Чираниш, маҳмаданалик қилиш олимнинг мартабасига путур етказади. Чинакам олимнинг мақом-мартабаси юксак. Илм кичик ёшли инсонга ҳам виқор бағишлайди.
Илм олиш ниятга боғлиқ. Илм инсонга шуҳрат, обрў келтиради, бироқ илм обрў, шон-шуҳрат учун ўрганилмайди.
Олимнинг ўрни пойгакда эмас, лекин давралар тўрида ўтириш нияти билан илм ўрганилмайди. Илмдан мақсад ҳақиқатни англаш ва англанган ҳақиқат йўлида хизматга бел боғлашдир.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ким илмни тўрт нарса — илми билан олимлар орасида фахрланиш учун, аҳмоқлар билан тортишиш учун, одамларнинг эътиборини қозониш учун ва амирлардан мол, обрў, ҳурмат олиш учун ўрганса, дўзахга киради”.
Олим баҳсли масалаларни ойдинлаштиради, аммо нияти кераксиз баҳсни авж олдириш, илмини кўз-кўз қилиш бўлса, бунда савоб йўқ, аксинча, гуноҳ бор.
Буюк олимлар ҳар доим такаббурликдан узоқ бўлишган, камтарликка интилишган. Бирор масала сўраб келганларга билса, жавоб берган, билмаса, узрини айтган. Донишмандлардан бири илмларни ўргангани сари ўзининг ҳеч нарса билмаслигини англаб бораётганини эътироф этгани айтилади.
Илм берувчи устоз кимга илм бераётганини, шогирдининг қобилиятини, имкониятини англагани маъқул. Бўлмаса, шўр тўпроққа уруғ сочгандек, меҳнатлари натижасиз қолиши мумкин. “Палағда тухум жўжа очмайди”, деган ҳаётий бир ҳикмат ҳам бор.
Талабанинг қобилияти, ихлос-интилиши қайсидир илм соҳасига мойил, кўнглида шу илмга муҳаббати бор. Бу қобилиятни устоз англаши ва уни кўнгли тортмайдиган бошқа тарафга йўналтириб, сарсон қилмаслиги керак. Эҳтимол, шогирдда илмга умуман истеъдод йўқдир. Ҳаётини илмга бахш этиш ниятини қилмагандир. У истеъдодли ҳунарманд ёки чавандоз бўлар ва ҳоказо. Бу тоифа кимсалардан олим ясашга уринишда асло хосият йўқ. Чунки олим учун тафаккур, тадаббур, сабр-қаноат, фаҳм-фаросат ва бошқа бир дунё фазилатлар муҳим саналади. Бир жойда узоқ муддат муқим ўтириш, тошга нақш ўйиш, игна билан қудуқ қазиш учун, албатта, истеъдод, қобилият, меҳр-муҳаббат, сабр-тоқат керак. Маълум бир мавзу устида бош қотириш, уни
...
Читать дальше »
|
Imom Muhammad ibn Hasan Shayboniy
Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний
Куфа фиқҳ мактабига Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган бўлсалар, унинг тараққий этишида шогирдлари Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳиссаси катта. Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан бўлиб, “Шайбоний” унга берилган нисбадир. Отаси асли Дамашқ яқинидаги Ғута қишлоғидан бўлган. Имом Муҳаммад Ироқдаги Восит қишлоғида 749 (123 ҳ.) йили туғилиб, Куфа ва Боғдод шаҳарларида вояга етган. Ўн саккиз ёшгача устози Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳузурларида таълим олган.
Абдулкарим Зайдон Шайбоний: “Абу Ҳанифа фиқҳ йўналишида асар битмади, унинг сўзлари бизгача Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасанлар (раҳимаҳумаллоҳ) орқали етиб келди”, деб ёзади. Ҳақиқатда, Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) мактабининг услуби ижтиҳод руҳини тарбиялайдиган, ўқувчиларда эркин фикрни шакллантирадиган ҳалқа бўлган.
Шунингдек, бўлғуси олимга Мисвор ибн Кидом, Молик ибн Миғвол, Умар ибн Зар Ҳамадоний, Суфён Саврий, Абдураҳмон Авзоъий (раҳматуллоҳи алайҳим) устозлик қилишган. Мадинада Имом Моликдан (раҳимаҳуллоҳ) уч йил таҳсил олиб, сўнгра Боғдодга қайтиб, фаолиятини давом эттирган. Имом Шофиъий (раҳимаҳуллоҳ) билан кўп масалаларда мунозара қилишган. У зот Имом Муҳаммадни устозим деб ҳурмат билан тилга олган.
Имом Муҳаммаднинг барча китоблари бизгача етиб келган. Дасуқий айтишича, у фиқҳни илмий услубда китоб шаклига келтирган биринчи олим эди. Олимлар Имом Муҳаммад асарларини икки гуруҳга бўлишади: биринчи гуруҳга “Мабсут”, “Зиёдот”, “Жомеи кабир”, “Жомеи сағир”, “Сияри кабир”, “Сияри сағир” китоблари киритилиб, уларнинг ҳаммаси “Зоҳир ривоя” деб номланган. Китобларнинг бундай аталиши уларда келтирилган далилларни ишончли кишилар ривоят қилишгани туфайлидир. Иккинчи турга “Кайниёт”, “Ҳоруниёт”, “Журжониёт”, “Руқиёт” ва “Китоби зиёдот”лар киради. Улар «Ғайри “Зоҳир ривоя” китоблари» деб номланган.
Мазкур асарлар йиллар давомида мазҳаб фақиҳлари учун ишончли манба бўлиб келган. Имом Абу Фазл ибн Муҳаммад Марвазий “Зоҳир ривоя” китобларига “Куфий” деб ном берганлар.
Олимлардан Абу Сулаймон Жузжоний, Абу Ҳафс Бухорий, Мусо ибн Носир Розий, Муҳаммад ибн Симоъ, Муалло ибн Мансур, Иброҳим ибн Рустам, Ҳишом ибн Убайдуллоҳ, Исо ибн Ибон, Муҳаммад ибн Муқотил, Шаддод ибн Ҳукайм ва бошқалар Имом Муҳаммаднинг шогирдларидир. У зот илмга рағбати кучли бўлганидан баъзан уй аҳлига ҳам: “Мендан кундалик эҳтиёжингизни сўраб, фикримни чалғитманглар, ҳожатингиз бўлса, вакилим орқали ҳал қилинглар”, дер экан. Имом Шофиъий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Ихтилофли масалаларда Муҳаммад ибн Ҳасандан бошқа қониқтириб жавоб берадиганини учратмадим, ҳалол ва ҳаром, носих ва мансух масалаларида ундан билимдонроғини кўрмадим”, деб ёзади.
...
Читать дальше »
|
Энг катта бойлик
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) бир саҳобага: “Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўлсанг, одамларнинг энг бойига айланасан”, деганлар (Абу Ҳурайра).
Ҳақиқий бой бўлиш бу Аллоҳ тақсим қилган ризққа қаноат ва одамлар қўлидаги нарсадан тама қилмасликдир.
Абдуллоҳ ибн Ҳафиф: “Қаноат қўлида бўлмаган нарсага қаттиқ истакни тарк қилиб, бор нарса билан кифояланишдир”, деган (Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий ”).
Абу Убайда ибн Жарроҳдан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у яна бир водий тилласи бўлишини ва агар икки водий тилласи бўлса учинчи бир водий тилласи бўлишини истайди. Одам боласининг қорнини фақат тупроқ тўлдиради”, дея марҳамат қилганлар (“Фатҳул Борий ”).
Орифлар айтишган: “Иззат ва бойлик дўст излаб йўлга чиқишди ва қаноатга йўлиқишди”.
Аллоҳ таоло бешта нарсани бешта нарсага: иззатни тоатга; хорликни гуноҳларга; ҳайбатни кечаси намоз ўқишга; ҳикматни очликка; бойликни қаноатга боғлиқ қилган.
Бир ориф фарзандига: “Эй ўғлим, қаноат қилса, қул ҳурдир ва тама қилса, ҳур ҳам қулдир” деган.
Ибн Атоуллоҳ Сакандорий бундай дейди:
“Сен тама қилмаган нарсангда ҳурсан,
Тама қилганингда қулсан”.
Умар ибн Хаттоб: “Эй одамлар, тама бу фақирлик, қаноат бойликдир”, деган.
Зуннун Мисрий: “Ким қаноатли бўлса, ўз замонасидаги одамлардан хотиржам бўлади ва яқинларидан олий бўлади”, дейди.
Олим ва орифла
...
Читать дальше »
|
|